Атроф оламни асрайлик

    Ўзбекистон Республикаси Халқ Таълими Вазирининг 2009 йил 11 сентябрдаги “Умумтаълим муассасаларида фан ойликларини ўтказиш” тўғрисидаги 252-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда шаҳар ХТБнинг 2019 йил 1 мартдаги 52-сонли буйруғига асосан, Навоий шаҳридаги 5-умумтаълим мактабида жорий йилнинг 12 март санасида “Атроф оламни асрайлик” шиори остида табиий ҳамда жисмоний тарбия фанлари ўқитувчилари ҳамкорлигида шаҳар семинари ва кўрик танлов ўтказилди. 

       Ушбу шаҳар семинар ва кўрик танловига шаҳардаги табиий ва жисмоний тарбия фанлари ўқитувчилари таклиф этилди. Семинар мактабнинг 6-“А”-синф ўқувчилари томонидан ижро этилган ажойиб шеър ва қўшиқлар садоси остида бошланди. Шундан сўнг меҳмонлар спорт залида ўқувчилар томонидан ташкил этилган “Қувноқ стартлар” тадбири бўлиб ўтди. Мактаб ўқитувчилари томонидан очиқ дарслар ўтказилди. Шаҳар семинарида илғор, ташаббускор, иқтидорли ва энг тажрибали устоз ўқитувчилар ўзларининг маҳорат дарсларини “Устоз-шогирд” анъанаси асосида ўтиб беришдилар.

         Шаҳардаги барча умумтаълим мактаблари ўқитувчилари “Атроф оламни асрайлик” кўрик-танловида ўзлари тайёрлаган кўргазмалар билан фаол иштирок этишди. Кўргазманинг энг қизиқарли жараёнида Халқ таълими вазири Ш.Шерматов, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Н.Улуғбердиев ҳамда шаҳар халқ таълими бўлими мудири Р.Ҳайитовалар ҳам ташриф буюриб, кўрик-танловда ўзларининг ғоялари билан иштирок этган ижодкор, иқтидорли фан ўқитувчилари билан қизиқарли фикр-мулоҳазалар алмашишдилар. 

         Тадбир якунида фахрли 1-ўринни Алишер Навоий номидаги 19-ИДУМ жамоаси эгаллаган бўлса, 2-ўринни 15-мактаб жамоаси ва 3-ўринни 16-давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби жамоаси эгаллашди. Ушбу кўрик танловда фаол иштирок этган жамоалар бўлимнинг фахрий ёрлиқлари билан тақдирланиб, вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритишдилар.


ХТБ методистлари

Х.Хушвақтова, А.Рахматов
скачать dle 12.1


© 2018 NAVOIY SHAHAR XALQ TA‘LIMI BO‘LIMI
ORTGA QAYTISH