Аждодларга муносиб авлод бўлайлик

Аждодларга муносиб авлод бўлайлик

        Аждодлар меросини ўрганиш, уларга муносиб фарзанд бўлиш, буюк аждодларимиз ҳаёти ва ижоди, маънавий мероси, ёзма асарлар, ривоят ва афсоналар, муқаддас жойлар, тарихий ёдгорликларни ўрганиш, ўқувчиларда ватанпарварлик туйғусини шакллантириш ва уларда она-Ватанга меҳр-муҳаббат туйғусини уйғотиш мақсадида жорий йилнинг 22 январидан 1 февралига қадар Навоий шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактабларида “Аждодларга муносиб авлод бўлайлик” шиори остида декада бўлиб ўтди. Декада давомида умумтаълим мактабларида она тили ва адабиёт фанидан “Маҳорат дарслари”, Бошланғич синфларда “Маҳорат дарслари”, А.Навоий ижодига бағишланган “Ғазалхонлик кечаси”, “Мен севган асар” мавзусида иншолар танлови, бошланғич синф ўқитувчилари ўртасида “Тажрибамнинг сеҳрли сирлари” мавзусида кўргазмалар кўрик-танлови, МИҒ, маънавият асослари, дин тарихи фанларидан “Маҳорат дарслари”, ўқувчилар ўртасида “Китоб-маънавият сарчашмаси” кўрик -танлови, “Имом ал–Бухорий ва ҳадислар мавзусида” тарбиявий соат, эстетик (мусиқа, меҳнат, тасвирий санъат, жисмоний тарбия) фанлардан “Маҳорат дарслари”, ўқувчилар ўртасида “Юртим жамоли” расмлар танлови, ўқитувчилар ўртасида “Энг яхши дарс ишланмалар” кўрик-танлови, ўқувчилар билан “Санъат ғунчалари” фестивали, “Отам, онам, мен-спортчилар оиласи” спорт мусобақаси, аниқ фанлардан “Маҳорат дарслари”, ўқувчилар ўртасида “Ёш математик” кўрик-танлови, ўқитувчилар ўртасида кўргазмалар танлови, 1-4 синфларда ўқиш, она тили, математика, табиат фанидан “Кичик олимпиада”, 5-11 синфларда аниқ фанлардан олимпиада, ижтимоий фанлардан “Маҳорат дарслари”, ўқувчилар ва ўқитувчилар ўртасида “Заковат” ўйинлари, Амир Темур-буюк саркарда мавзусида бадиий кеча, 5-11 синфларда “Энг ёш тарихчи” ўқувчини аниқлаш, табиий фанлар, жисмоний тарбия ва “Соғлом авлод асослари” фанидан “Маҳорат дарслари”, ўқувчилар билан “Табиатнинг ўзи табиб” мавзусида ижодий ишлар танлови, “Ибн Сино бобо-улашар даво” мавзусида илмий-адабий кеча, 5-11 синфларда табиий фанлардан “Билимлар беллашуви”, барча фанлардан “Маҳорат дарслари”, ўқувчилар билан “Бобурхонлик” кечаси, 5-11 синфларда барча фанлардан “Фан олимпиада”си, Ислом Каримовга бағишлаб тарбиявий соатлар,  ўқувчилар билан “Ислом Каримов асарлари билимдони” мавзусида танлов, “Ислом Каримов – Ўзбекистоннинг биринчи Президенти” мавзусида илмий-маърифий тадбирлар, И.Каримовни хотирлаб энг яхши шеърлар танлови, астрономия, физика фанларидан “Маҳорат дарслари”, ўқувчилар билан “Энг қизиқарли маълумотлар” мавзусида танловлар, Мирзо Улуғбек ҳақида видеороликлар, география ва табиатшунослик фанларидан “Маҳорат дарслари”, “Харита ва глобусни энг яхши билган ўқувчи” мавзусида кўрик-танловлар ўтказилиб борилди ва унда умумтаълим мактаблари ўқитувчилари ва ўқувчилари фаол иштирок этиб бордилар.
Ижтимоий-гуманитар фанлари методисти
И.Ашуров
скачать dle 12.1

O‘xshash yangiliklar

YOPISH