Техника ва технологияларнинг такомиллашиб бориши асосида фанлар интеграциясини ҳисобга олган ҳолда тўғри ва онгли касб танлашга  йўналтириш

Техника ва технологияларнинг такомиллашиб бориши асосида фанлар интеграциясини ҳисобга олган ҳолда тўғри ва онгли касб танлашга йўналтириш

        Жорий йилнинг 7 февраль санасида 6-умумтаълим мактабида “Технология” ва “Таъсвирий санъат” фан ойлиги доирасида “Техника ва технологияларнинг такомиллашиб бориши асосида фанлар интеграциясини ҳисобга олган ҳолда тўғри ва онгли касб танлашга  йўналтириш” мавзусидаги вилоят семинари бўлиб ўтди. Мазкур семинарда давомида технология ва таъсвирий санъат фанларидан “Очиқ дарс” ва тадбирлар ўтказиб берилди.

       Мактабнинг технология фани ўқитувчиси М.Худаёрова 5-синф ўқувчилари билан “Боғичли фартукни моделлаштириш ва тикиш” мавзусида, Г.Ҳамдамова ва Н.Мавлонова  8-синф ўқувчилари билан “Касблар типлари ва турларининг тарифи” мавзусида, С.Равшанова 4-синф ўқувчилари билан “Ипдан ўйинчоқ ясаш” мавзусида, Б.Бердиева 7-синф ўқувчилари билан “Қўлда бажариладиган ишларнинг техник шартлари” мавзусида, С.Равшанова “Чогон ушлагич тикиш” мавзусида, таъсвирий санъат фани ўқитувчиси З.Бердиева 6-синф ўқувчилари билан “Натюрмот” мавзусида очиқ дарслар ва тадбирлар ўтказишди.

Семинарга вилоят халқ таълими бошқармаси амалий фанлар методисти М.Қудратова ҳамда вилоятимиз мактабларидан амалий фан ўқитувчилари иштирок этишиб, дарс таҳлилларига киришдилар ва ўзаро тажриба алмашдилар. Семинар давомида ёш ўқитувчилар ҳам иштирок этиб, зарур малака ва кўникмаларга эга бўлишди. 


Амалий фанлар методисти
А.Рахматов
скачать dle 12.1

O‘xshash yangiliklar

YOPISH