“Бахтли мактаб”

“Бахтли мактаб”

    Навоий шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги 16-давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида жорий йилнинг 14 февраль санасида “Бахтли мактаб” шиори остида ижтимоий ҳамда табиий фанлар ўқитувчилари ҳамкорлигида вилоят семинари ўтказилди. 

       Ушбу вилоят семинарига барча туман фан ўқитувчилари таклиф этилиб, семинар 5 “Д” синф ва 7 “Е” синф ўқувчилари ўзларининг чиқишлари билан семинар иштирокчиларини кутиб олишди. Шундан сўнг иштирокчилари ўқитувчилар томонидан ташкил этилган очиқ дарслар таҳлилига киришдилар. Вилоят семинарида илғор, ташаббускор, иқтидорли ва энг тажрибали устоз ўқитувчилар ўзларининг маҳорат дарсларини “Устоз-шогирд” анъанаси асосида ўтиб беришдилар.

     Тарих фани ўқитувчилари Ш.Давронова 9-синфга “Андижон қўзғалони” мавзусида, Н.Ҳусенова 7-синфга “Жалолидин Мангуберди Ватан қаҳрамони” мавзусида, Н.Турдиева 8-синфга “Хива хонлигининг иқтисодий ва маданий ҳаёти” мавзусида, география фани ўқитувчиси Ш.Саъдиева 7-синфга “Йил фасллари ва иқлим ресурслари” мавзусида, кимё фани ўқитувчиси Д.Раззоқова 9-синфга “Органик кимё углерод бирикмалари кимёсидир” мавзусида, физика фани ўқитувчиси Н.Турмухаммедова 4-синфга “Табиий фанлар интеграцияси” мавзусида янги инновацион дарс услубларидан фойдаланган ҳолда дарс ўтиб беришдилар.


ХТБ методистлари

Х.Хушвақтова

И.Ашуров

скачать dle 12.1

O‘xshash yangiliklar

YOPISH