Мактабда психологик норма

Мактабда психологик норма

Навоий шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 7-умумий ўрта таълим мактабида 2019 йил 4-5-март кунлари “Мактабда психологик норма” мазусида шаҳар миқёсида ўқув-амалий семинар ўтказилди.

Мактаб амалиётчи психологларининг асосий вазифаларидан бири мактабда таълим-тарбия соҳасига оид ишларни ташкил қилишдир.

Семинар доирасида психологлар томонидан қулай натижавий усуллар: “Сен яшашда давом эт!” тадбири, “Ҳаракат қилсак ўрганамиз!” психологик тренинги, “Гиперактив болаларнинг психологик хусусиятлари” машғулоти, “Яхши сўз жон озиғи” психологик тренинги, “Мен ҳаётда биринчиман” психологик тренинги, “Эрта турмуш-келтирар ташвиш” давра суҳбати, “5-синф ўқувчиси бўлиш осонми?”, “Биз бир жамоамиз” психологик кайфиятни кўтарувчи тренинги ва “Фарзандингизга бефарқ бўлманг” тадбирларида янги лойиҳалар ишлаб чиқилди, иштирокчилар ўртасида дўстлик муносабатлари ташкил этилди, масалалар ечилишида амалий тажрибалар алмашилди. Ушбу лойиҳада асосан теоретик саволлар билан бир қаторда турли амалий машғулотлар (ролли ўйинлар, машқлар, турли терапиялар) ўтказилди. Шунингдек, семинарда кўзда тутилган жамоавий ишлар (бунда иштирокчилар ўзаро ижодий ёрдам, мўтадил иқлим яратиш) ўсмирлар ўртасидаги муаммоларни аниқлаш мавзуларида чуқур ёндашишга имкон яратилди. Мактаб ўқувчилари ва педагогик жамоанинг руҳиятига кўтаринкилик бағишланди. Семинар юқори савияда ташкил қилинди.


ХТБ психологи

                                                                                                                                        З.Турдиеваскачать dle 12.1

O‘xshash yangiliklar

YOPISH