Президент маслаҳатчиси А.Абдувохидов 50 дона турли номдаги бадиий адабиётлар совға қилди.

Президент маслаҳатчиси А.Абдувохидов 50 дона турли номдаги бадиий адабиётлар совға қилди.

       Жорий йилнинг 19 март куни Муҳтарам Юртбошимиз томонидан ўтказилган йиғилишда ижтимоий, маънавий-маърифий, санъат ва спорт соҳаларидаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурдилар. Ушбу ташаббуснинг тўртинчиси ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган. Юртбошимиз хайрли ташаббусни илгари суриб, раҳбарларни мактаб кутубхонасига китоб совға қилишга чорлаган эди. Мазкур ташаббусни мамлакатимизда фаолият олиб бораётган раҳбарлар қўллаб-қувватлаб, ўқув даргоҳларига китоблар совға қила бошлади. Бугун Навоий шаҳридаги Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиётига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабига Президент маслаҳатчиси А.Абдувохидов ва Навоий вилояти раҳбарлари томонидан 50 дона турли номдаги бадиий адабиётлар совға қилинди.
скачать dle 12.1

O‘xshash yangiliklar

YOPISH