“Биз ёшлар жиноятчиликка қаршимиз!”

“Биз ёшлар жиноятчиликка қаршимиз!”

        Давлатимиз раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурдилар. Ушбу ташаббуснинг иккинчиси ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятларини намоён қилишлари учун зарур шароитларни яратишга йўналтирилган. Ушбу ташаббусни ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йил 29 март куни Навоий шаҳридаги “Ёшлик” кўли ҳудудида вилоят ҳокимлиги, вилоят прокуратураси ва вилоят халқ таълим бошқармаси билан ҳамкорликда умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида оммавий спортни ривожлантириш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ҳамда жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишини олдини олиш мақсадида “Биз ёшлар жиноятчиликка қаршимиз!” шиори остида югуриш марафони юқори савияда ўтказилди. Тадбир давомида спортнинг 19 тури  бўйича кўргазмали чиқишларни умумтаълим мактабларининг спортчи ўқувчилари томонидан намойиш қилинди.  

        Марафонда Навоий шаҳардаги  умумтаълим мактабларидан жами 228 нафар ўқувчи ёшлар иштирок этишди. Ғолиблар диплом ва эсталик совғалари билан тақдирланишди.

Халқ таълими бўлими

Ахборот хизмати

скачать dle 12.1

O‘xshash yangiliklar

YOPISH