Ёш қутқарувчи”  мусобақасинининг республика босқичи

Ёш қутқарувчи” мусобақасинининг республика босқичи

     Фуқаро муҳофазаси соҳасида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолини зилзилалар оқибатида юзага келган фавқулодда вазиятларда (табиий ва техноген тусдаги) ҳаракат қилишга тайёрлаш комплекс дастурини тасдиқлаш тўғрисида” 2011 йил 19 июлдаги 208-сон қарори ҳамда Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2016 йил 19 февралдаги 2,-4,-6,-1қ/қ,-7қ/қ,-9қ/қ-сонли қарори, Халқ таълими вазирлигининг 2019 йилга мўлжалланган иш режаси, вазирликнинг 2019 йил 2 майдаги 156-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган “Ёш қутқарувчи” мусобақасининг республика босқичида Навоий шаҳар 6-умумий ўрта таълим мактабининг “Чобук” жамоаси фаҳрли 3-ўринни эгаллади.

    Мусобақа сўнгида ғолиб бўлган жамоалар Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда Вазиятлар Вазирлиги,Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши  томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Ахборот хизмати

скачать dle 12.1

O‘xshash yangiliklar

YOPISH