Ёшлар ва қонун

Ёшлар ва қонун

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил28 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган Мурожаатномасидаги “Ёшларга оид давлат сиёсати” йўналиши бўйича белгиланган устувор вазифалардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5618-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 декабрдаги 07/1-16184-сонли “Йўл харитаси” ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенаши қўшма қарор қабул қилган.

        Мазкур қарорга биноан, ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириб бориш, қонун устуворлигини таъминлаш, шунингдек, таълим муассасалари ўқувчиларининг ҳуқуқий билимлари, онги ва маданиятини юксалтириш, уларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, шунингдек, ёшларнинг ҳуқуқий тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи омилларга нисбатан ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш, қонун бузилиши ва коррупция ҳолатларига муросасизлик ҳиссини уйғотиш мақсадида Республика миқёсидаги барча умумий ўрта таълим мактаблари (мактаб интернатлари)да таҳсил олувчи ўқувчи ёшлар ўртасида “Ёшлар ва қонун” республика танловини ўтказиш режалаштирилганлигини инобатга олиб, жорий йилнинг  15 май санасида мазкур кўрик танловнинг шаҳар босқичи бўлиб ўтди.

        Унда шаҳар суди судяси С.Болтаев, шаҳар адлия бўлими ходими С.Қаюмов ва шаҳар ёшлар иттифоқи кенаши ходими А.Обиджоновлар ҳакамлик қилишди..

         Кўрик-танлов 4 та шарт асосида олиб борилди. 

      1-шарт: “Суд мажлиси” жараёни. Бунда ўқувчилар ёшлар ўртасидаги Маъмурий ва жиноий ишлар, шунингдек, маиший муаммоларга тегишли бўлган фуқаролик ишлари, шунингдек Республиканинг барча ҳудудларида судларнинг адолатли фаолиятини такомиллаштиришга оид амалий таклифларини билдириб ўтдилар.

         2-шарт: “Ҳуқуқий савол-жавоб”. Бу шартда сардорлар ҳакамлар ҳайъати томонидан тайёрлаб келинган саволларга жавоб бериб боришдилар.

    3-шарт: Ҳуқуқий соҳадаги мавзулар асосида тайёрланган ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга қаратилган видеоролик тақдимотини намойиш этишдилар.

     4-шарт: “Ҳуқуқингни англа” деб аталади. Бу шартда гуруҳлар жамиятда учрайдиган айрим ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликлар, ижтимоий-ҳуқуқий муоммоларни саҳна кўриниши орқали намойиш этишдилар.

       Умумтаълим мактаблари мазкур 4 шарт бўйича ўзларининг маҳоратларни намоён қилган ҳолда иштирок этишдилар. 

      Танлов шартлари бўйича 16-ДИУМ жамоаси 1-ўринни, 17-умумтаълим мактаб жамоаси 2-ўринни,      13-умумтаълим мактаб ва 7-умумтаълим мактаблари жамоалари 3-ўринни қўлга киритишдилар.


ХТБ методисти

И.Ашуров

скачать dle 12.1

O‘xshash yangiliklar

YOPISH