Ўқувчиларни дарсларда оғзаки нутқини ўстириш ва шаклантиришда АКТнинг ўрни

Ўқувчиларни дарсларда оғзаки нутқини ўстириш ва шаклантиришда АКТнинг ўрни

     Она тили ва адабиёт фанининг бош мақсади ўқувчиларнинг ёзма ва оғзаки нутқини ўстириш, ўқувчиларни ҳаётга комил инсон этиб тарбиялашдир.

     Жорий йилнинг  21 май куни  бўлимга тасарруфидаги 17-умумтаълим мактабида “Ўқувчиларни дарсларда оғзаки нутқини ўстириш ва шаклантиришда АКТнинг ўрни” мавзусида шаҳар  миқиёсида семинар  ташкил этилди. Семинарда ўқитувчилар бор билим, кўникма ва педагогик  маҳоратини ишга солган ҳолда ҳар бир дарсларни очиқ дарс кўринишида ташкил этиб, кўргазмали, кўрсатмали, АКТ воситаларидан унумли фойдаланиб, шунингдек, дарсларда компетенциявий ёндашувлардан ўз-ўзини ривожлантириб, миллий ва умуммаданий компетенция, ахборотлар билан ишлаб, коммуникатив ва математик саводхонлик компетенцияларини фан билан уйғунлаштириб олиб боришди. Семинарда шаҳар умумтаълим мактаблари фан ўқитувчилари иштирок этишди. Семинар якунида  иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалар  тингланди.


ХТБ 

Ахборот хизмати

скачать dle 12.1

O‘xshash yangiliklar

YOPISH