“ВМЕСТЕ” (“Биргаликда”)

“ВМЕСТЕ” (“Биргаликда”)

   “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги “Психиатрия ёрдами кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3606-сонли қарори” вилоят ҳокимининг 2018 йил 23 мартдаги Қ-102-сонли қарори, вилоят халқ таълими бошқармасининг 2018 йил 24 мартдаги 53-сонли буйруғи, Навоий шаҳар ХТБнинг 2018 йил  31 мартдаги 81-сонли буйруғи ҳамда Навоий шаҳар халқ таълими бўлимининг 2018 йил 15 мартдаги №1 Ҳайъат йиғилишининг қарори  ижросини таъминлаш мақсадида 2018 йил     12 апрел куни Навоий шаҳар ХТБга қарашли 13-умумий ўрта таълим мактабида “Паст ўзлаштирувчи ўқувчилар билан ишлашнинг психологик асослари” мавзусида “ВМЕСТЕ” (“Биргаликда”) шиори остида шаҳар семинари ўтказилди.

         Семинарда “Психолог клуби” аъзолари томонидан кайфиятни кўтарувчи турли психологик проектив методикалар ўтказилди. 6 ёшли болаларнинг мактабга мослашуви ва психологик коррекция методикалари орқали 13-мактаб бошланғич синф ўқитувчиси Мирҳамедова томонидан кўрсатиб берилди. Шу билан бир қаторда инглиз тили дарсида, меҳнат ўқитувчисининг касбга йўналтирувчи дарсида ва мактабнинг паст ўзлаштирувчи ва иқтидорли ўқувчилари билан “Тўмарис афсонаси” театрлаштирилган томоша орқали кўрсатиб берилди.
Навоий шаҳар ХТБ психологи: З.Турдиева

скачать dle 12.1

O‘xshash yangiliklar

YOPISH