Ўқувчиларга экологик тарбия бериш

Ўқувчиларга экологик тарбия бериш

      Навоий шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 8-умумий ўрта таълим мактабида “Ўқувчиларга экологик тарбия бериш” мавзусида шаҳар семинари ташкил этилди. Семинарда 1-“Д”синф  ўқитувчиси  Абдуллаева Дилфуза, 1-“Ҳ” синф ўқитувчиси Тиллаева Муқаддас, 1-“Г” синф ўқитувчиси Улуғова Мунавварлар математика фанидан “Ўтилганларни мустаҳкамлаш” мавзусида, 1-“Ф” синф ўқитувчиси Суюнова Гулистон ўқиш фанидан “Ростгўй бола” мавзусида, 2-“Д” синф ўқитувчиси Исломова Ирода атрофимиздаги олам фанидан “Баҳорда қушларнинг қайтиши” мавзусида, 3-“А” синф ўқитувчиси Холиқова Манзура, 3-“Б” синф ўқитувчиси Ражабова Шоҳисталар математика фанидан “668:4 кўринишдаги мисоллар” мавзусида, 3-“Д” синф ўқитувчиси Умрзоқова Зилола ўқиш фанидан “Ота-она дуоси” мавзусида, 3-“Г” синф ўқитувчиси Ортиқова Сурайё одобнома фанидан “Ҳайвонларга муносабат” мавзусида, 4-“Д” синф ўқитувчиси Жиянова Манзура ўқиш фанидан “Амир Темур миллатимиз ғурури” мавзусида, 4-“Е” синф ўқитувчиси Тиловова Озода “Буюк Амир Темур аждодларимиз” мавзусида тарбиявий соат  ва очиқ дарслар ўтиб бердилар. Шаҳардаги барча мактабларнинг метод бирлашма раҳбарлари ҳамда ёш мутахассислар бу семинарда  иштирок  этдилар. Ўқитувчилар янги педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда дарсларини ташкил этдилар. Семинарда намойиш қилинган дарслар барчада катта таассурот қолдирди. Дарсларда фойдаланилган  янги методлар ёш мутахассислар учун маҳорат мактаби бўлди.
Навоий шаҳар ХТБ методисти
Н.Икромова 
скачать dle 12.1

O‘xshash yangiliklar

YOPISH