Ўқувчиларда психологик муаммоларни бартараф этиш

Ўқувчиларда психологик муаммоларни бартараф этиш

     “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги “Психиатрия ёрдами кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3606-сонли қарори” вилоят ҳокимининг 2018 йил 23 мартдаги Қ-102-сонли қарори, вилоят халқ таълими бошқармасининг 2018 йил 24 мартдаги 53-сонли буйруғи, Навоий шаҳар ХТБнинг 2018 йил 31 мартдаги 81-сонли буйруғи ижросини таъминлаш, ўқувчилар орасида ҳаётни гўзаллиги англаш, стресс, депрессия ва тушкун ҳолатларни олдини олиш, ҳаётнинг ҳар лаҳзаси қадрли эканлиги, шукроналик туйғуларини камол топтириш мақсадида 2018 йил 1-май куни Навоий шаҳар ХТБга қарашли 14-умумий ўрта таълим мактабида “Ҳаёт гўзал акцияси” ва “Ўқувчиларда психологик муаммоларни бартараф этиш” мавзусида шаҳар ўқув семинари ўтказилди. Семинарда 14-умумий ўрта таълим мактабининг Ёшлар иттифоқи етакчиси Тўхтаева Камола “Девиант хулқли болалар билан ишлашда лидерлик хусусияти” мавзусидаги тренинг машғулоти орқали болаларда лидерлик турлари унинг намоён бўлиш шакллари тўғрисида видеороликлар орқали маълумотлар берилди.

1-“А” синф ўқитувчиси Ўринова Наргиза “Қизиқарли математика” дарсида “Икки амалли масалалар” мавзуси орқали интерфаол психологик дарс ишланмасини кўрсатиб берди.

       2-“Б” синф ўқитувчиси Қосимова Дилфуза ўқиш дарсида “Қарға билан тулки” масалини ўқувчилар ролли ўйинлар орқали кўрсатиб беришди.

          Мактабнинг фаоллар залида “Ҳаёт гўзал!” акцияси доирасида Навоий ШХТБ психологи З.Турдиева, мактаб амалиётчи психологи Н.Жўраева ва мактаб ўқувчиларининг ота-оналари билан “Ўқувчиларда психологик муаммоларни бартараф этиш” мавзусида шаҳар психологлари иштирокида очиқ семинар тренинг бўлиб ўтди. Психологлар ота-оналарга, ўқитувчиларга ва ўқувчиларга мусиқа терапия, рақс терапия методикалари орқали иқтидорни намоён этибгина қолмай бола ўзининг характерини, кайфиятини ҳам намоён қилиши ҳақида тавсиялар беришди.
Навоий шаҳар ШХТБ психологи 
З.Турдиева
скачать dle 12.1

O‘xshash yangiliklar

YOPISH