2019 йил-«Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»

2019 йил-«Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»

Давлат раҳбари ўз сўзининг аввалида ўтаётган йилда амалга оширилган ишларга тўхталди.
«Буюк юртдошимиз Имом Бухорий ҳазратлари ўз китобида келтирган ‘Барча эзгу амаллар ниятга боғлиқ, ҳар бир кишига, фақат ният қилган нарсаси берилади’ деган ҳадисда, албатта жуда чуқур маъно бор. Биз 2018 йилга ‘Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили’ деб ном бериб, Давлат дастури доирасида, 21 триллион сўм ва 1 миллиард долларга тенг 76 мингта лойиҳани амалга оширганимиз, ўтган йили яхши ният билан бошлаган ишларимиз натижасини кўрсатиб турибди», – деди Шавкат Мирзиёев.
Шавкат Мирзиёев кириб келаётган янги — 2019 йилни Ўзбекистонда «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» деб эълон қилишни таклиф этди. Ўзбекистон Президентининг бу таклифи йиғилганлар томонидан гулдурос қарсаклар билан қўллаб-қувватланди.
Аҳолининг реал умумий даромадлари 2017 йилга нисбатан 12 фоизга ошгани қайд этилди. Солиқларнинг прогноздан ошириб бажарилган қисми ҳисобидан ҳудудларда 5,5 триллион сўм қўшимча маблағ қолдирилгани, бу ўтган йилга нисбатан 6 баробар, 2016 йилга нисбатан эса 32 баробар кўп бўлганига эътибор қаратилди.
«Ҳар бир оила – тадбиркор», «Ёшлар – келажагимиз» каби дастурлар доирасида жойларда 2 минг 600 дан ортиқ бизнес лойиҳалари амалга оширилган. «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари натижасида 416 та қишлоқ янгича қиёфага эга бўлган.
Президент Шавкат Мирзиёев 2017 йил 22 декабрь куни мамлакат тарихида биринчи марта Олий Мажлисга Мурожаатнома тақдим этган эди.скачать dle 12.1

O‘xshash yangiliklar

YOPISH