НАВОИЙ ШАҲАР ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БЎЛИМИ ТЎҒРИСИДАГИ
НИЗОМИ
I. Умумий қоидалар
1.1. Ушбу Низом Навоий шаҳар халқ таълими бўлимининг (кейинги ўринларда бўлим деб юритилади) мақоми, асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, шунингдек фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
1.2. Бўлим Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Навоий вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда Навоий шаҳар ҳокимлигига бўйсунади ва ҳисобот беради.
1.3. Умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари бўлимнинг ягона тизимини ташкил этади.
1.4. Бўлим ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва конунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва ҳудудий халқ таълими бошқарув органининг буйруқларига, тегишли маҳаллий хокимликларнинг қарорларига, бошка меъёрий хужжатларига, ушбу Низомга, шунингдек бошқа қонун хужжатларига амал қилади.
1.5. Бўлим ўз фаолиятини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
1.6. Бўлим юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири ва ўз номи туширилган муҳр ва бланкаларга, мустақил балансига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг ҳудудий бўлинмаларида шахсий ғазна ҳисоб варағига эга бўлади.
II. Бўлимнинг вазифалари ва функциялари
2.1. Қуйидагилар бўлимнинг асосий вазифалари ҳисобланади: - умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълимни ҳар томонлама ривожлантириш, ўқувчиларнинг билими ва маънавий-аҳлоқий даражасини янада юксалтириш;
- идоравий мансублигидан ва мулкчилик шаклидан қатьий назар, умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларига ва мактабдан ташқари таълимга қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ тасарруфидаги таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларга методик раҳбарлик қилиш;
- ўқув-тарбия жараёнига ўқитишнинг замонавий илғор шаклларини, педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини, таълим-тарбиянинг самарали шакллари ва усулларини жорий этишни таъминлаш;
- Бўлим тасарруфидаги умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасаларида ёшлар етакчилари фаолиятини самарали йўлга қўйиш орқали ўқувчиларни миллий ва умуминсоний қадриятлар, инсонпарварлик ва юксак маънавият руҳида тарбиялаш, уларнинг қалби ва онгига мустақиллик, инсонпарварлик анъаналарига садоқат, миллий ўзликни англаш ғояларини янада чуқур сингдириш, “оммавий маданият” кўринишидаги ёт ғояларга қарши иммунитетни мустаҳкамлашга йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш;
- 9-синф битирувчиларини таълимнинг кейинги босқичига тўлиқ қамраб олиш, уларнинг умумий ўрта таълим муассасалари 10-синфида ёки ўзлари танлаган академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўқишларини давом эттиришларини таъминлаш;
- умумий ўрта таълим муассасаларинииг 10-11-синф ўқувчилари учун касбий таълим беришни ташкил этиш ва мувофиқлаштириб бориш;
- умумий ўрта таълим муассасаларинииг 10-11-синф ўқувчиларини танлаган касблари бўйича ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларига тўлиқ қатнашишларини назоратга олиш, ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларининг фаолиятини йулга қуйиш;
- васийликни, болалар ва ўсмирларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни, улар билан, шу жумладан ижтимоий ночор болалар билан доимий иш олиб боришни ташкил этиш;- - ўқувчи-ёшларни, айниқса, қишлоқ жойларда жисмоний тарбия ҳамда спорт билан мунтазам шуғулланишга оммавий жалб этишни ташкил этиш;
- тасарруфидаги умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасаларида умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари ва давлат талаблари бажарилиши устидан тизимли равишда мониторинг юритиш;
- тасарруфидаги умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасаларини юқори малакали, замонавий билимларга эга бўлган кадрлар билан таъминлаш.
2.2. Бўлим ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади: - Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги қонунида белгиланган меъёрларга ва умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларига амал қилинишини мониторинг ҳамда назорат қилиш;
- тегишли манфаатдор органлар ва муассасалар, жойлардаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси "Таълим тўғрисида” ги қонуни, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг мақсад ва вазифаларини амалга оширишга йўналтирилган ишларни бажариш;
- умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари иш амалиётига умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари, илмий ютуқлар ва илғор педагогик тажрибаларнинг татбиқ этилишига шароит яратиш;
- умумий ўрта таълим муассасаларинииг 10-11-синф ўқувчиларини махсус ва чуқурлаштирилган тайёргарлик талаб этмайдиган касб-ҳунарга ўргатишни, амалий касбий тажриба кўникмалари ривожланган шахсларни тарбиялаш, уларга келгуси таълим босқичи (турини) ёки меҳнат фаолиятини танлашга кўмаклашиш ишларини ташкиллаштириш;
- умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасаларидаги таълим-тарбия жараёнига методик раҳбарликни амалга ошириш;
- илғор ўқитувчилар, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасаларинииг ижобий иш тажрибасини ўрганиш ҳамда умумлаштириш, таълим муассасаларидаги ўқув-методик ва тарбиявий ишларни амалга ошириш давомида уни кенг шаҳар туман миқёсида оммалаштириш ва вилоят миқёсида оммалаштиришга тавсия этиш;
- тасарруфидаги умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасаларида ўқувчиларнинг билими ва маънавий-ахлокий даражасини янада юксалтириш мақсадида ушбу йуналишда жамоатчилик фикрини ўрганишии ташкил қилиш;
- Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойишлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, топшириқлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири томонидан қабул қилинган буйруқлар ҳамда бошқа топшириқлар ва кўрсатмаларнинг ўз вақтида ижро этилишини таъминлаш;

Тўлиқ юклаб олиш:  nizom.docx [34.4 Kb] (ko'chirishlar soni: 12)
YOPISH