Таянч мактаб машғулоти

Таянч мактаб машғулоти

      Навоий шаҳар ХТБ тасарруфидаги 5-умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирининг 2018-йил 6-январдаги 6-сонли буйруғи асосида Табиий фанлар ўқитувчиларининг касбий маҳоратини узлуксиз ошириб бориш бўйича ҳафталик машғулотлар ташкил этилган. Машғулотларда асосан ёш физика ўқитувчилари жалб этилган бўлиб, уларга маҳоратли, тажрибали ўқитувчиларимиз режа асосида дарс ўтиб келмоқдалар. Куни кеча 21 октябрда 5-мактабда бўлиб ўтган машғулотдан ўқитувчиларимиз жуда катта таассуротлар билан қайтдилар. Чунки янги очилган 10-11-синфлар учун физика лаборатория асбоблари ҳамма мактабларда етарли эмас. Навоий шаҳар 4-умумий ўрта таълим мактабида бундай асбоблар шакллантирилганлиги туфайли шу мактабнинг физика фани ўқитувчиси Баракайев Мўминжон томонидан машғулотга етказиб олиб келинди. 

       Машғулот мавзуси: 10-синфлар учун лаборатория ишларининг бажарилиши ҳамда натижалар таҳлили. Бу лаборатория ишларини 4-мактаб физика фани ўқитувчилари Шашурина Наталья Владимировна ҳамда Баракаев Мўминжон, физика фани таянч мактаб тренер ўқитувчиси17-мактаб физика фани ўқитувчиси Тоғаева Ирода Ҳожиевна олиб боришди.

скачать dle 12.1

O‘xshash yangiliklar

YOPISH