Таълимга эътибор.

Таълимга эътибор.

        Ватанимиз мустақиллигининг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, халқимиз, аввало, ёш авлодни миллий қадриятларимизга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашда ўзбек тилининг аҳамияти тобора ортиб бораётганлиги боис Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан жорий йил 4 октябрдаги ПҚ-4479 сонли қарорида “Давлат тили ҳақида”ги Қонун қабул қилинганлигининг 30 йиллигини муносиб нишонлаш белгилаб берилди. Мазкур тарихий йиллар давомида она тилимиз мустаҳкам ҳуқуқий асос ва юксак мақомга эга бўлди. Ҳозирги кунда ўзбек тили ҳаётимизнинг барча жабҳаларида ва соҳаларда фаол ишлатилиб келинмоқда. 

     Бу қарор ижросини таъминлаш мақсадида шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли барча таълим муассасаларида ўқувчи ва ўқитувчилар ўртасида турли кўрик танловлар, шаҳар, вилоят семинарлари, илмий ҳамда амалий конференциялар ташкил қилинди.

    Жорий йилнинг 21 октябрь куни ўзбек тилининг асосчиси, буюк мутафаккир шоиримиз Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйиш маросими вилоят ҳокими Қ.Турсунов бошчилигида ўтказилди. Унда шаҳардаги барча илғор, ижодкор педагоглар ва изланувчан, билимдон ўқувчилар ишрок этди. Шундан сўнг шаҳримизда қад ростлаган “Фарход” маданият саройида тил байрамига бағишланган адабий-маърифий кеча ташкил этилди.    

     Вилоят миқёсида энг намунали, тажрибали педагог ходимлар ва фаол ўқувчилар вилоят ҳокимининг ташаккурномаси ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди. Жумладан, шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактаблари ўқитувчиларидан ҳар томонлама ибратли она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари 4-АФЧЎИМдан Д.Бобомирзаева, 6-умумий ўрта таълим мактабидан Т.Йўлдошева, 7-умумий ўрта таълим мактабидан Д.Тўраевалар вилоят ҳокимининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. 11-АФЧЎИМниг изланувчан ўқувчиси ҳам эътироф этилиб, тақдирланди.

скачать dle 12.1

O‘xshash yangiliklar

YOPISH