“Ўқувчи-ёшларнинг ижтимоий-психологик муаммолари ва ечимлари”.

“Ўқувчи-ёшларнинг ижтимоий-психологик муаммолари ва ечимлари”.

           ХТБ тасарруфидаги  6-умумтаълим мактабида “Ҳаёт гўзал - умр бебаҳо”  мавзусида шаҳар семинари бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят халқ таълими бошқармаси методисти  С.Қўзиева,  шаҳар халқ таълими бўлими  мудири   Р.З.Ҳайитова,  бўлимнинг психологлар билан ишлаш бўйича  методисти Д.Ўринова иштирок этди.

              Семинар доирасида ўқувчилар ўртасида жиноятчилик, маиший зўравонликнинг олдини олиш мақсадида “Ўқувчи-ёшларнинг ижтимоий-психологик муаммолари ва ечимлари” мавзусида тренинг машғулотлари ўтказилди.  

      Ўқувчилар 5 та ташаббус бўйича ташкил этилган тўгаракларда ўрганганларини  намойиш этди. Жумладан, 1-ташаббус ўқувчи-ёшларни мусиқа, рассомчилик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқариш, 4-ташаббус ўқувчи-ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш, 5-ташаббус “Хотин-қизларни иш билан таъминлаш”  масалаларига алоҳида урғу берилди.                                    

      Мазкур семинарга ота-оналар ва уй шароитида таълим олаётган ўқувчилар ҳам таклиф этилди. Уйда таълим олаётган, иқтидорли ва истеъдодли ўқувчилар  Навоий шаҳар халқ  таълими бўлими  томонидан фахрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирланди.

Matbuot va axborot xizmati
скачать dle 12.1

O‘xshash yangiliklar

YOPISH