“БЕШТА МУҲИМ ТАШАББУС” - ФЕСТИВАЛ ДОИРАСИДА МАКТАБ ЖАМОАСИ МУНОСИБ РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ

“БЕШТА МУҲИМ ТАШАББУС” - ФЕСТИВАЛ ДОИРАСИДА МАКТАБ ЖАМОАСИ МУНОСИБ РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ

     Навоий шаҳридаги 16-умумий ўрта таълим мактабида Давлатимиз Раҳбари томонидан илгари сурилган “Бешта муҳим ташаббус” доирасида фестивал бўлиб ўтди.

     Фестивални вилоят ҳокими ўринбосари Ф.Солиев кириш сўзи билан очди. Таъкидлаш жоизки, яқинда 16-умумий ўрта таълим мактаби “Бешта муҳим ташаббус” бўйича мактаб ҳаётига бағишланган видеолар кўрик-танловининг Республика босқичида фахрли ўринларни, хусусан, 3-ташаббус йўналиши бўйича 3-ўринни, 2-ташаббус бўйича эса 1-ўринни қўлга киритган эди. 

     Фестивал доирасида ғолиб жамоа ва устоз-мураббийларга Халқ таълими вазирлигининг махсус сертификати ҳамда қимматбаҳо совғалари топширилди.

     Шунингдек, мактаб директори Н.Тоғаева эса вилоят ҳокимининг “Ташаккурномаси” билан рағбатлантирилди.

     Фестивалда ўқувчилар томонидан рақс, спорт йўналишларидаги чиқишлар эса тадбир иштирокчиларига ўзгача завқ улашди.

скачать dle 12.1

O‘xshash yangiliklar

YOPISH