Сардобага саховат карвони

Сардобага саховат карвони

       Бутун дунёда кечаётган пандемия билан боғлиқ бугунги кунда халқимиз бошига каронавирус ташвишидан бошқа яна синовли кунлар тушганидан хабарингиз бор. Сардоба сув омбори тўғонининг ўпирилиши натижасида минглаб юртдошларимиз хонадонлари, экин майдонлари, турли объектлар зарар кўрди. Шундай кунларда эса эзгулик ва саховат, мурувват ва хамжиҳатлик фазилатларини намоён этган халқимиз ўзаро жипслашди. Мехр оқибат мустаҳкамланди. "Биз сиз биланмиз!" шиори остидаги саховат карвонларининг юборилаётганлиги киши қалбини янада жунбушга келтиради. 

       Навоий шаҳар ХТБ тасарруфидаги 6-умумий ўрта таълим мактаби жамоаси талофатдан зарар кўрган оилалар фарзандларига бадиий китоблар жўнатиш учун китоблар тайёрлашди. Бу асарлар болажонларнинг келажакда ўз ўринларини топишларида кўмак беради деб умид қиламиз.

скачать dle 12.1

O‘xshash yangiliklar

YOPISH