ЙИЛ ҲИКОЯСИ

ЙИЛ ҲИКОЯСИ

ЙИЛ ҲИКОЯСИ

Кўрик-танловининг республика босқичи Наманганда ўтказилди

  

       Ўқувчи-ёшларнинг юксак маънавиятли, интеллектуал салоҳиятли, тафаккури кенг ўғил-қизлар сифатида камол топтириш, улардаги ижодкорлик қобилиятини рағбатлантириш ва бадиий адабиёт ва китобга ошно улғайтиришда Халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказиб келинаётган кўрик-танловлар, баҳс ва беллашувларнинг аҳамияти беқиёс.

         Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан бу йил илк бор ўтказилаётган “Йил ҳикояси” кўрик-танлови ана шундай истеъдодлар баҳсларидан биридир.

     Президентимизнинг китоб ва китобхонлик равнақига қаратилган қарор ва фармойишлари ҳамда Юртбошимиз томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббус асосида ташкил этилаётган кўрик-танловнинг Республика босқичига Наманган вилояти мезбонлик қилди.

       Наманган вилояти ахборот ресурс марказида ташкил этилган танловнинг якуний босқичида дастлабки мактаб, шаҳар ва туманлар ҳамда вилоят босқичларида устунликка эришган Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлардаги ижодга ошно, ҳикоянавислик борасида юксак қобилиятга эга бўлган истеъдолар иштирок этдилар.

       Улар танлов ҳайъати томонидан берилган мавзулар бўйича ҳикоя ёзиб, ижодий қобилиятларини намоён қилдилар.

       Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда анъанавий тарзда ташкил этиб келинаётган танлов китобхонликни тарғиб қилиш орқали келажагимиз эгаларининг маънавий дунёсини бойитиш, уларда мустақил фикрлаш қобилиятини шакллантириш, миллий ва жаҳон адабиёти намуналарини ўқиб-ўрганиш, улардан олган таассуротлари асосида инсоний фазилатлар ва ватанпарварлик туйғуси билан улғайтириш ҳамда ҳикоянавислик қобилиятини юзага чиқаришга қаратилган. 

       Танлов ҳайъати томонидан ёш ҳикоянависларнинг ижодий ишларини баҳолашда ана шу мезонлардан келиб чиқиб, ҳикояларда мавзунинг тўлиқ очиб берилганлиги, маъно ва мазмун жиҳатдан таъсирчанлиги, ижодий ишларининг матбуот нашрларида ёритилгани, китобхонлик борасидаги танлов ва тадбирлардаги фаол иштирокига эътибор қаратилди.

     Танлов жараёнларининг ташкил этилиши ҳамда тақдирлаш маросимида Халқ таълими вазирлиги, Республика Болалар кутубхонаси раҳбарлари ва вакиллари иштирок этдилар.

      Натижаларга кўра, Навоий вилояти, Навоий шаҳридаги 11-ДИУМнинг 10-синф ўқувчиси Лобархон Жалолова ҳамда Фарғона вилояти, Марғилон шаҳридаги Эркин Воҳидов номидаги ижод мактаби 9-синф ўқувчиси Муаттархон Маматкаримова “Йил ҳикояси” кўрик-танловининг мутлақ ғолиби деб топилди. Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги 42-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Азиза Атаниязова ҳамда Сурхондарё вилояти Музрабод туманидаги 2-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Гулжаҳон Эргашева 2-ўринни қўлга киритдилар. Наманган вилояти, Тўрақўрғон туманидаги 53-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Одина Муҳаммадалиева ҳамда Бухоро вилояти, Шофиркон туманидаги 4-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Гавҳаршодбегим Носирова 3-ўринга муносиб кўрилди. Шунингдек, Тошкент шаҳри, Учтепа туманидаги 229-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Мино Раҳимова номинация соҳиби бўлди.

        Ғолиб ва совриндорларга кўрик-танлов дипломи ва эсдалик совғаларини  Халқ таълими вазири ўринбосари Иброҳимжон Джураев топширди. Адабиёт, маънавият ва бадиий ижодга ошнолик билан юксак тафаккур эгалари сифатида якуний босқичгача етиб келган ва истеъдодини намоён этган барча иштирокчилар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

        Президентимизнинг китобхонлик равнақига қаратилган қарор ва фармойишлари ҳамда беш муҳим ташаббус доирасида ташкил этилган китоблар кўргазмаси, иқтидорли ва истеъдодли ўқувчиларнинг чиқишлари, улар ижросидаги куй-қўшиқ ва рақслар адабиёт ва маънавият байрами сифатида танловнинг юксак кўтаринкилик билан ўтишига хизмат қилди.

скачать dle 12.1

O‘xshash yangiliklar

YOPISH